БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

"Бунёдкор жамият" Халқаро лойиҳаси доирасида қўйилган маълумотлар



БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

Сибирь магматик плюми нима? 1 минутда тушунтирамиз

Сибирь магматик плюми — бу Сибирь остида Ер қаъридан кўтарилаётган улкан оташин магма устуни. Унинг диаметри — бир неча юз километр.
Нимадан бошланди?


1997–1998 йилларда олимлар Ер ядроси Сибирь томон силжиганини қайд этишди. Шундан бошлаб минтақада қуйидаги ўзгаришлар кескинлашди:
- сейсмик фаоллик
- тупроқ ва ҳаво исиши
- абадий музликларнинг пастдан юқорига эриши
- қор остида «зомби-ёнғинлар»
- қудуқларда сувнинг қайнаши
- газ чиқиши ва лой вулқонлари


Буларнинг барчаси магманинг ер юзаси томон шиддат билан кўтарилаётганидан далолат беради. Натижада, бугунги кунда Сибирь дунёнинг қолган қисмига қараганда 3-4 баробар тезроқ исияпди.
Агар плюм отилиб чиқса нима бўлади?


Портлаш кўлами Йеллоустондан 1000 баравар кучли бўлиши мумкин. Сўнгги маротаба бундай ҳодиса 250 млн йил аввал содир бўлган ва сайёра тарихида турларнинг энг оммавий қирғинига сабаб бўлган.


Олимлар огоҳлантиряпди: бизда фалокатни олдини олиш учун атиги бир неча йил бор холос. Агар ҳеч қандай чоралар кўрилмаса — келгуси бир неча ўн йил ичида Ер яшаш учун яроқсиз бўлиб қолиши мумкин.
Бу маълумотни кўпроқ одамлар билиши учун, уни бошқалар билан баҳам кўринг.

1 week ago | [YT] | 111

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

Овоза Қилинмаётган Сайёрадаги 10 та ўзгариш (2-қисм)

8. 300 – 700 км чуқурликда чуқур фокусли зилзилалар сони кескин ошди. Бу оддий силкинишлар эмас — улар ядровий портлашларга ўхшаш ер остидаги ички «портлашлар».

9. Океан шиддат билан исияпди.
Ҳарорат нафақат океан юзасида, балки унинг тубида ҳам кўтариляпди.

Бу кўтарилаётган магма океан тубини иситаётгани билан боғлиқ. Океан энди аввалгидай Ерни совутишга улгурмаяпди.

10. Табиий офатлар жадал суръатлар билан ортиб боряпди. 2030 йилга келиб, Ерда ҳар куни ҳалокатли кучи бўйича 2023 йилнинг 6 февраль куни Туркияда ва Сурияда қайд этилган зилзилаларга тенг зилзилалар содир бўлиши эҳтимоли жуда катта.

Ушбу маълумотлар гипотеза эмас, бу сўнгги 30 йил ичида қайд этилган илмий кузатувлар.
Нима қилиш керак?
Олимлар ечим таклиф қилишди — Сибирь магматик плюмини дегазация қилиш. Ҳар бир одам бу маълумот ҳақида хабар топиши ва инсоният сифатида имкон қадар тезроқ бу муаммони ҳал қила бошлашимиз жуда муҳим.
Бу маълумот бурилиш нуқта бўлиши мумкин — кеч бўлмасидан аввал уни бошқаларга етказинг.

1 month ago (edited) | [YT] | 67

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

Овоза Қилинмаётган Сайёрадаги 10 та ўзгариш (1-қисм)

1. Ер ядросининг силжиши
1998 йил ядро Сибирь томон кескин силжиди. Бу NASA сунъий йўлдошлари ва Европа расадхоналари томонидан қайд этилди. Натижада сайёра геодинамик хаос ҳолатига ғарқ бўлди.

2. Магнит қутби шимоли-шарққа қараб, яъни Таймир ярим ороли (Шимолий Сибирь) томон силжишни бошлади. Дрейф тезлиги 5 баробар ошди.

3. Сибирь остида магматик плюм шиддат билан кўтарила бошлади. Оташин магмa сайёра қаъридан кўтарилиб, ер қобиғини ичкаридан емириб боряпди.

4. Абадий музликлар пастдан юқорига қараб эришни бошлади. Қуёшдан эмас, балки ички иссиқликдан. Геомаълумотларга кўра эриш чуқурлиги 1,5 метрга ошди.

5. «Зомби-ёнғинлар»
Нафақат ўрмонлар, балки қор остидаги ер ҳам ёняпди. Геотермал исиш бўлмаса, бундай бўлмайди.

6. Қайнаётган қудуқлар
Сибирь аҳолиси тобора кўпроқ қудуқлардаги сув қайнаётганига гувоҳ бўляпди. Ер қаъридаги сув исияпди, чунки иссиқлик пастдан кўтариляпди.

7. Арктикада лой вулканизми ортяпди
Олимлар томонидан 3 000 та янги газ эмиссия зоналари аниқланди. Илгари мавжуд бўлмаган кратерлар шаклланди.

1 month ago (edited) | [YT] | 102

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

ДАСТУРХОНИМИЗДАГИ ПЛАСТИК

Олимлар, биз фойдали деб ҳисоблайдиган мевалар ва сабзавотлар том маънода нанопластик билан тўла эканини аниқладилар. Бу зарралар суғорганда ёки ёмғир ёғганда сув билан бирга илдизлар орқали ўсимликларга кириб, баргларда ва меваларда тўпланади.

Нанопластик ҳаммадан кўп олма, нок, сабзи, салат ва брокколида учрайди. Меваларда унинг концентрацияси сабзавотларга қараганда 2-3 баробар юқори.
Бутун дунё океанига сингиб кетган микро- ва нанопластикнинг яна бир манбаи — денгиз маҳсулотлари.

Синтетик матоларни бир маротаба ювиш орқали оқова сувларига ажралиб чиқадиган 1,5 миллионга яқин микропластик заррачалари, кейин бориб дарёларга ва океанларга тушади. Кейин эса улар балиқлар, креветкалар, мидиялар орқали тарелкамизга қайтиб келади.

Тадқиқотлар АҚШ ҳудудидаги водопровод сувининг 90 % да нанопластик борлигини кўрсатди.

Австралиянинг Ньюкасл университети олимлари, ҳар бир одам йилига ўртача 250 грамм пластик истеъмол қилишини ҳисоблаб чиқишди (бу 50 та пластик пакетга тенг).

Ҳатто болалар учун мўлжалланган пластик идишларни микротўлқинли печда иситиш ҳам, 2 миллиарддан зиёд микропластик зарраларининг ажралиб чиқишига олиб келади.

Биз, маълумот одамни тушкунликка тушириши мумкинлигини тушунамиз, лекин ҳозирда ўзимизни ва фарзандларимизни ҳимоя қилиш бўйича ҳеч қандай ечим йўқ. Аммо ечим илм-фан соҳасида ва мустақил олимлар уни топиш учун ҳамма ишни қилишяпди.

Шунинг учун, мана шу ечим топилгунга қадар, ўз ҳаётингизни ва соғлиғингизни асрашингиз жуда муҳим. Эсингизда бўлсин, ҳаёт курашишга арзийди.

1 month ago (edited) | [YT] | 66

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

Кучли зилзилалар серияси янги ҳақиқатми?

2 months ago (edited) | [YT] | 50

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

Қандай Қилиб Жазирамадан Ҳимояланиш Керак? (2-қисм)

3 months ago | [YT] | 26

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

Қандай Қилиб Жазирамадан Ҳимояланиш Керак? (1-қисм)

3 months ago | [YT] | 48

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

ҚИЗИЛ ШИМОЛИЙ ЁҒДУЛАР — ХАТАР БЕЛГИСИ

Чиройли, агар улар шимолда ва яшил бўлса.

Шимолий ёғду — бу магнит майдони орқали Ерга космик нурланишнинг кириб келиши натижасида юзага келадиган ҳодиса.

Қутб кенгликларида бу нормал ҳолат: магнит майдони зарбани айнан у ерга йўналтиради.

Аммо агар ёғдулар шимолдан узоқлашиб, экваторга яқин пайдо бўла бошласа, бу Ернинг магнит майдони бизни космик нурланишдан етарлича ҳимоя қилмаяпди дегани.

Қизил ранг эса, кириб келаётган радиация шунчалар кучли эканидан

атмосферадаги кислородни «ёқишни» бошлаганидан далолат беради. Бу жараён ёғдуга қизил тус бахш этади.

Кислороднинг бундай фаол ёниши жуда хавфли:
1. Тери саратони, иммунитетнинг заифлашиши ва соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммолар ортади.
2. Экотизимлар вайрон бўлади ва ҳосилдорлик пасаяди.
3. Ускуналар ва электроника ишдан чиқади. Электр тармоқларида носозликлар юзага келади.
4. Озон қатлами вайрон бўлади.
5. Геомагнит бўронлар содир бўлади.

⚠️Қизил шимолий ёғдулар — бу сайёра ҳалок бўлаётганининг аломати, селфи учун чиройли манзара эмас.

3 months ago | [YT] | 79

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

«АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати ва «Бунёдкор жамият» лойиҳаси, Боливиянинг ФВВ билан ҳамкорликда «Боливияда иқлим таҳдидларига қарши фуқаролик мудофааси ва миллий хавфсизлик стратегиялари» деб номланган тўрт кунлик семинарни муваффақиятли якунладилар.

Ушбу нуфузли тадбир, зўрайиб бораётган иқлимий ва геодинамик таҳдидлар шароитида ҳарбий раҳбарларни, фуқаро мудофааси мутахассисларини ва олимларни билим алмашиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун бир жойга жамлади. Иштирокчилар орасида Боливия қуролли кучларининг учта бўлинмаси—армия, денгиз флоти ва ҳаво кучлари, ҳамда, фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича ихтисослашган бўлинмаларнинг юқори мартабали қўмондонлари ва офицерлари бор эди.

Семинарда табиий офатлар, антропоген омиллар ва хатарларни бошқаришга технологик инновацияларни интеграция қилиш зарурати билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Музокаралар марказида — «АЛЛАТРА» ҳаракати томонидан тақдим этилган замонавий таҳдидларнинг таҳлили бўлди. Инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётган микро- ва нанопластик, ҳамда Сибирь минтақасидаги магматик плюмнинг геодинамик хавфлари шулар жумласидан.

Шу муносабат билан, «АЛЛАТРА» Боливия ҳукуматига ва фуқаролик мудофааси вице-вазирлигига уларнинг хавфсизлик ва халқаро ҳамкорликка содиқлиги учун чуқур миннатдорлик изҳор этади. Айнан мана шундай ёндашув ушбу муҳим ижтимоий ташаббусни амалга ошириш имконини яратди. «АЛЛАТРА» шунингдек, тадбир координатори Хосе Риос ва «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг минтақавий координатори, Грециялик муҳандис Паола Молина бошчилигидаги техник жамоага ҳам миннатдорлик билдиради. Уларнинг ажойиб ташкилий саъй-ҳаракатлари семинарнинг муваффақиятига замин яратди.

4 months ago (edited) | [YT] | 68

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

Мьянмада, Сикайндан 16 км узоқда содир бўлган зилзила минглаб километр узоқда сезилди — бутун дунё бўйлаб сейсмостанциялар ва одамларнинг телефонларидаги иловалар ишлаб кетди.

🔻Унинг кучи — 7,7 — 2023 йилда Туркияда содир бўлган зилзиланинг кучига деярли тенг бўлди. Биз сабоқ олишимиз керак эди. Ҳар бир дақиқа қимматли эканини билиб, бир неча соатдан кейин ёрдам кўрсатиш учун самолётлар учиши керак эди, лекин...‼️

🔻 Ҳарбий хунта ҳокимият тепасига келганидан кейин, Мьянма ғарб мамлакатларининг санкцияларига учради. Бундан ташқари, мамлакатда фуқаролар уруши давом этяпди. Буларнинг ҳаммаси одамларга ёрдам беришни даҳшатли даражада қийинлаштиряпди!

🔻 Зилзиладан кейинги дастлабки соатларда Интернетда Мандалайдаги вайрон бўлган биноларнинг видеолари пайдо бўлди, аммо Сикайннинг ўзидан узоқ вақт давомида ҳеч қандай хабарлар бўлмади.

30 март куни, куннинг иккинчи ярмида, Сикайнга йўл олган қутқарув колоннасига ҳужум қилишгани ҳақида хабарлар тарқади, аммо ахборот чеклангани сабабли BBC буни тасдиқлай олмади.

Миллий ягона ҳукуматнинг Мудофаа вазирлиги (NUG) 30 мартдан 12 апрелгача ҳужум операцияларини тўхтатишини, ҳамда маҳаллий ва халқаро қутқарув ташкилотларига зарур ёрдам кўрсатишини маълум қилди. Мудофаа операциялари бундан истисно қилинди.

‼️ Зилзиладан 48 соатдан кўп вақт ўтгач, Ҳиндистон, Хитой, Сингапур ва Гонконгдан қутқарув гуруҳлари аҳолига ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига етиб келишди.

🔻 Тайвандан ҳам қутқарувчилар Мьянмага учишга тайёр, аммо улар рухсат кутишяпди. Тайвань ташқи ишлар вазирлиги зилзила содир бўлган куниёқ рухсат сўраган, аммо 30 март оқшомига қадар ҳам жавоб олмаган эди.

«Чегарасиз шифокорлар» зилзиладан жабрланганларга ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди. «Ташкилотда жабрланган жамоалар эҳтиёжларига жавоб бериш учун ресурслар мавжуд. Аммо бунинг учун маҳаллий ҳокимиятлар ташкилотга жабр кўрган ҳудудларга кириб бориш ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун рухсат бериши керак», — дейилади баёнотда. Польша қутқарувчилари ҳам Мьянмага ёрдам беришга тайёр эканини айтди, аммо ҳозирча ҳукуматдан уларга сўров келмади.‼️

Ва бу нафақат Мьянманинг муаммоси. Худди шундай ҳолат 2023 йил Туркияда ҳам содир бўлган, бюрократик кечикишлар сабабли қимматли вақт йўқотилган.

Ўйлаб кўринг, инсон сифатида биз қанчалик инсонийликни йўқотдикки, бир парча қоғоз инсон ҳаётидан муҳимроқ бўлиб қолди. Одамларни қутқариш учун қанчалар бюрократик тўсиқларни енгиб ўтиш керак.

6 months ago (edited) | [YT] | 60