БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

«АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати ва «Бунёдкор жамият» лойиҳаси, Боливиянинг ФВВ билан ҳамкорликда «Боливияда иқлим таҳдидларига қарши фуқаролик мудофааси ва миллий хавфсизлик стратегиялари» деб номланган тўрт кунлик семинарни муваффақиятли якунладилар.

Ушбу нуфузли тадбир, зўрайиб бораётган иқлимий ва геодинамик таҳдидлар шароитида ҳарбий раҳбарларни, фуқаро мудофааси мутахассисларини ва олимларни билим алмашиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун бир жойга жамлади. Иштирокчилар орасида Боливия қуролли кучларининг учта бўлинмаси—армия, денгиз флоти ва ҳаво кучлари, ҳамда, фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича ихтисослашган бўлинмаларнинг юқори мартабали қўмондонлари ва офицерлари бор эди.

Семинарда табиий офатлар, антропоген омиллар ва хатарларни бошқаришга технологик инновацияларни интеграция қилиш зарурати билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Музокаралар марказида — «АЛЛАТРА» ҳаракати томонидан тақдим этилган замонавий таҳдидларнинг таҳлили бўлди. Инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётган микро- ва нанопластик, ҳамда Сибирь минтақасидаги магматик плюмнинг геодинамик хавфлари шулар жумласидан.

Шу муносабат билан, «АЛЛАТРА» Боливия ҳукуматига ва фуқаролик мудофааси вице-вазирлигига уларнинг хавфсизлик ва халқаро ҳамкорликка содиқлиги учун чуқур миннатдорлик изҳор этади. Айнан мана шундай ёндашув ушбу муҳим ижтимоий ташаббусни амалга ошириш имконини яратди. «АЛЛАТРА» шунингдек, тадбир координатори Хосе Риос ва «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг минтақавий координатори, Грециялик муҳандис Паола Молина бошчилигидаги техник жамоага ҳам миннатдорлик билдиради. Уларнинг ажойиб ташкилий саъй-ҳаракатлари семинарнинг муваффақиятига замин яратди.

5 months ago (edited) | [YT] | 68