Сайфуллоҳ домла билан Бахтиёр хаёт сари!

Бизга боғланиш учун : ☎️+99888-121-50-90
☎️+99890-121-50-90 ☎️+99895-121-50-90
@Sayfulloh_domla телеграм саҳифаси

Тошкент, Ўртачирчиқ янги гулзор мфй

Мӯлжал: “фуд сити” Янги қўйлиқ бозори кўчаси


Sayfulloh_domla

5-Августдан кечки муолажаларни бошлаймиз.

🕰️ 18:00 да 🙋‍♀️ аёллар
🕰️ 20:00 да 🙋‍♂️ эркаклар

Аллоҳ беморларга шифо берсин.

☎️ (88)-121-50-90
☎️ (90)-121-50-90
☎️ (95)-121-50-90

@Sayfulloh_domla
Телеграм саҳифамиз

1 month ago | [YT] | 186

Sayfulloh_domla

Президент қарори: халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни «ЎзА»да эълон қилинди.
Қарорга кўра, халқ табобати фаолиятини тартибга солиш, тўпланган тажриба ва салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ҳамда халқ табобатининг усуллари ва ютуқларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

- халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилади; 

- халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда (тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаби бундан мустасно) амалга оширилади.

Манба: xabar.uz

@Sayfulloh_domla расмий каналига аъзо бўлинг, дўстларингизга хам юборинг.

2 years ago | [YT] | 1,309

Sayfulloh_domla

Ҳалқимиз учун энг долзарб ва фойдали мавзуда суҳбат қиламиз иншаАллоҳ.
Савол юборинг одамлар учун ҳам фойдали бўлсин. Энг яхши деб топилган саволларга видео дарс қилиб жавоб берамиз Биизниллаҳ

2 years ago | [YT] | 589

Sayfulloh_domla

Ассаламу алайкум!
Азизлар, иншаАллоҳ 22-июль шанба кунидан муолажаларни бошлаймиз.

🏥Тошкент, Олмазор тумани, Шифокорлар кӯчаси 19.
Мӯлжал: Янги Тошми, Урология яқинида

❗️Ҳар куни Эрталаб:
🕰9:00 да аёллар
🕰10:00 да эркаклар

❗️Кечки муолажа:
🕰 18:00 да аёллар
🕰 20:30 да эркаклар учун
Жамоавий ӯқишимиз бӯлади.

☝️Ҳар бир беморга Алоҳида эътибор қилинади.
🕌 Жума 💯дам олиш куни📵

☎️ +998(88)-121-50-90
☎️ +998(90)-121-50-90
☎️ +998(99)-020-01-26

Локация 👉 t.me/Sayfulloh_domla_grup/30334

2 years ago | [YT] | 478

Sayfulloh_domla

Фото, Видео монтажи ва интернет сахифаларида вақтингиз бекор ўтмасин! Биз шу қизиқишни даромад келтиришига, дунё ва оҳиратда фойдали бўлишига ёрдам берамиз иншаАллоҳ.
Мурожат учун; телеграмм 👉🏿 t.me/sayfullohdomla2

2 years ago | [YT] | 144

Sayfulloh_domla

Фото, Видео монтажи ва интернет сахифаларида вақтингиз бекор ўтмасин! Биз шу қизиқишни даромад келтиришига, дунё ва оҳиратда фойдали бўлишига ёрдам берамиз иншаАллоҳ.
Мурожат учун; телеграмм 👉🏿 t.me/sayfullohdomla2

2 years ago | [YT] | 68

Sayfulloh_domla

#Уриш_хатари

Азизлар Россия-Украина сабабли бўлаётган муаммолардан кўпларимиз хабардормиз, бу ишларни тахлил қилиш, хал қилиш бизни қўлимизда эмас!
Устозимиз насиҳатлари: “Қиш вақти дунёни печка ёқиб иситолмаймиз, худди шундай ёзда салқин қилиб беролмаймиз, биз уйимизни қишда иссиғини, ёзда салқинини таъминлаб турсак хам катта иш” деганлар.

Келинг азизлар дуо қилайлик.
Оиласини ҳалол меҳнат билан пул топиб боқиш мақсадида сафар қилган мусофирларимизни Аллоҳим ўзинг асра, хололдан ризқ бер, уриш фитнасидан, бало ва мусибатлардан сақлагин, саломат холда оиласи бағрига қайтишларини насиб эт….
(Хамма қалбидан дуо қилсин ўз тилида, шу фойдалироқ иншаАллоҳ)

@Sayfulloh_domla

2 years ago | [YT] | 298

Sayfulloh_domla

#Ухуд_тоғи
Росулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар: “Бу уҳуд тоғидир, У бизни уни яхши кўради, биз хам уни яхши кўрамиз.” (Буҳорий ривояти)

Анас ибн Малик р.а.дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд (тоғи)га кўтарилдилар. У зот билан бирга Абу Бакр, Умар ва Усмон бор эди. Тоғ ларзага келди. Шунда у Зот оёқлари билан бир босиб, «Собит тур, эй Уҳуд! Сенинг устингда Набий, Сиддиқ ва шаҳидлар турибди» дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

Коинотда барча нарса Аллоҳга тасбеҳ, Росулуллоҳга саловот айтади, Аллоҳ тоғга ҳам яхши кўриш хиссини ато қилган. Уҳуд тоғи ўзининг устига чиққан зотларнинг кимлар эканини яхши биларди. Шунинг учун севинчдан, ҳайбатдан титраб кетди.

@sayfulloh_domla

2 years ago | [YT] | 756

Sayfulloh_domla

Биз мусулмонлар ўртача ёки қуйи поғонада бўлишга хаққимиз йўқ!
Нега?!
Чунки биз мусулмонмиз.

Аллох айтади:
3:110. كُنتُمۡ خَیۡرَ أُمَّةٍ أُخۡرِجَتۡ لِلنَّاسِ تَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَتَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَتُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِۗ وَلَوۡ ءَامَنَ أَهۡلُ ٱلۡكِتَـٰبِ لَكَانَ خَیۡرࣰا لَّهُمۚ مِّنۡهُمُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَأَكۡثَرُهُمُ ٱلۡفَـٰسِقُونَ

Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз.
Амри маъруф қиласиз, наҳий мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар. (Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири–бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир. Бу ҳақиқатни ҳозир ўзини бу умматга нисбат бераётганлар яхши тушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз худди шу ҳақиқатни тўлиқ тушунган чоғларида бутун дунёга устоз бўлганлар. Дунё халқларининг пешқадами бўлиб, уларни ортларидан эргаштирганлар. Бошқаларга тобеъ бўлмаганлар. Бошқаларнинг ортидан кўр-кўрона эргашмаганлар. Бошқалар ҳузурида ўзларини хору зор тутмаганлар.)

Савдогармисиз, Доктормисиз, Мухандис ёки Хайдовчи, Дехкон ёки Фаррош... хар ишни юракдан чикариб қилинг, хатто ўйин ўйнасангиз хам жидду-жахд билан ўйнанг.

Бизни келажак авлод кутяпти!
Качон масъулиятни бўйнимизга оламиз.?!

41:33. وَمَنۡ أَحۡسَنُ قَوۡلࣰا مِّمَّن دَعَاۤ إِلَى ٱللَّهِ وَعَمِلَ صَـٰلِحࣰا وَقَالَ إِنَّنِی مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِینَ

Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?! (Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таоло йўлига чақирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Аллоҳ таолога даъват қилувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳақиқатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қуруқ даъватнинг ўзи етмайди. Балки даъват билан бирга, солиҳ амал бўлиши ҳамда: «Албатта, мен мусулмонларданман», дейиши керак. Ана ўшандагина, у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.)

👉 t.me/Sayfulloh_domla

2 years ago | [YT] | 248