Sayfulloh_domla

Президент қарори: халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни «ЎзА»да эълон қилинди.
Қарорга кўра, халқ табобати фаолиятини тартибга солиш, тўпланган тажриба ва салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ҳамда халқ табобатининг усуллари ва ютуқларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

- халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилади; 

- халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда (тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаби бундан мустасно) амалга оширилади.

Манба: xabar.uz

@Sayfulloh_domla расмий каналига аъзо бўлинг, дўстларингизга хам юборинг.

2 years ago | [YT] | 1,309