Sayfulloh_domla

#Ухуд_тоғи
Росулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар: “Бу уҳуд тоғидир, У бизни уни яхши кўради, биз хам уни яхши кўрамиз.” (Буҳорий ривояти)

Анас ибн Малик р.а.дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд (тоғи)га кўтарилдилар. У зот билан бирга Абу Бакр, Умар ва Усмон бор эди. Тоғ ларзага келди. Шунда у Зот оёқлари билан бир босиб, «Собит тур, эй Уҳуд! Сенинг устингда Набий, Сиддиқ ва шаҳидлар турибди» дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

Коинотда барча нарса Аллоҳга тасбеҳ, Росулуллоҳга саловот айтади, Аллоҳ тоғга ҳам яхши кўриш хиссини ато қилган. Уҳуд тоғи ўзининг устига чиққан зотларнинг кимлар эканини яхши биларди. Шунинг учун севинчдан, ҳайбатдан титраб кетди.

@sayfulloh_domla

2 years ago | [YT] | 756