Assaloomu alaykum aziz obunachi va kanalimiz mehmoni sizlarni kanalimizda koʻrib turganimizdan xursandmiz!
Siz bu kanalda faqat va faqatgina foydali maʼlumotlar va maslahatlar koʻrishingiz mumkin...
Kanalimiz rivoji uchun videlarga layk bosib obuna boʻlishni unutmang!
Doimo sogʻ boʻling bizni kuzatishda davom eting!
Foydali
#Тавсия
❗️Кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учрайди
Айрон чанқоқни босиш билан бирга, иштаҳани ҳам кўтаради, ичак микрофлорасини тозалайди, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизими учун ҳам кони фойда.
Кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учраши ҳам исботланган.
Ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир.
Бироқ бозорларда, йўл ёқаларида сотиладиган қўлбола ҳамда яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли.
2 years ago | [YT] | 1
View 0 replies
Foydali
🍉 Тарвузни енг-у, уруғини ташлаб юборманг!
✅ Тарвуз уруғини майдалаб, сутга қўшиб 1 ҳафта истеъмол қилсангиз, ичакдаги паразитлардан буткул халос бўлишингиз мумкин.
✅ Тарвуз уруғи таркибида антиоксидантлардан бўлмиш цитруллин моддаси мавжуд. Янчилган уруғни чойга қўшиб ичсангиз, қон босимини туширишга.
✅ Тарвуз уруғи буйрак ва сийдик йўлларини тозалашга ёрдам беради. Пешоб ажралишини яхшилайди. Буйракни тузларидан халос этишга.
✅ Тарвуз уруғини истеъмол қилиш хотирани яхшилашга ва эркаклар жинсий қувватини оширишга сабаб булади.
3 years ago | [YT] | 2
View 0 replies
Foydali
ФОЙДАЛИ ДОРИ!
🗯 Дорининг номи: Бугундан бошлаб сиқилманг!
🗯 Таркиби:
«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим)
🗯 Қўллаш услуби:
Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.
🗯 Таъсир даражаси:
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).
🗯 Хос хусусиятлари:
Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.
🗯 Истеъмол қилиш вақти:
Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.
🗯 Даволаш муддати:
Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.
🗯 Муҳим эслатма:
Бу малҳамни бошқаларга ҳам истеъмол қилишларини тавсия қилинг ва улашсанг, ўзингизга фойдаси тегади!
3 years ago | [YT] | 4
View 0 replies
Foydali
Ёши 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:
1. Ҳеч бўлмаса йилда бир марта ҳижома қилдир, гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Доим сув ичиб юришга одатлан, гарчи чанқоқлик ёки сувга эҳтиёжинг бўлмаса ҳам. Соғликка путур етишдаги энг асосий муаммо танада сув танқислигидир.
3. Спорт билан шуғулланиб тур, гарчи дунё иши сенинг зиммангда бўлса ҳам. Пиёда юриш ёки сузиш ёки қайсидир турдаги спорт билан шуғулланиб тана аъзоларини ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни озайтир. Одам боласи учун белини тиклаб туришга бир неча луқма кифоя қилади. Овқатни иштаҳа қилиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай ман қилиб ҳам юборма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга оёқда юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асаб бузишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарво бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга бурун тиқаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва тана кўркамлигини хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол‑дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол‑дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол‑дунё, мансаб, куч‑қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширадиган фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол‑дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
#Мулоҳаза
3 years ago | [YT] | 2
View 0 replies
Foydali
ЗОЛИМНИНГ ЖАЗОСИ
(Ибратли воқеа)
Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди:
- Лаббай, устоз?
- Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин. Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:
- Қани, нари тур,- деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим?- деб сўради устози.
- Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми?
- Йўқ, ҳеч нима демадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин-да, ортга қайт.
Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди.
Устози:
- Гапирдингми? - деб сўради.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди.
Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради:
- Бирор нарса дедингми, Иброҳим?
- Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди.
Исмоил ҳазратлари:
- Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг!
- Бу энди қандоқ бўлди?! Унга бир оғиз жавоб, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди, - дедилар.
Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар:
- Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, - дейишди.
- Ҳа,-деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини хафа қилиб йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг қасдини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса:
- Нима қилиб қўйдинг? -деганида отининг тепкисидан омон қолармиди...
ХУЛОСА: Тақдир тақозоси билан кимлардандир “зўрроқ” бўлиб қолган бўлсак, зулм қилишдан эҳтиёт бўлайлик. “Қўлидан нима ҳам келарди” деб ўйламайлик, чунки унинг энг катта ҳимоячиси – Аллоҳ таоло бор!
Кўпгина ожиз кишилар сизга қаршилик кўрсатишдан қўрқиб: “Сени Аллоҳга топширдим, жазоингни Ўзи берсин!” деб ишингизни энг адолатли Зотга топшириб қўяди. Агар билсангиз, бу сиз учун энг оғир жазодир! Топширмаган тақдирда ҳам, агар унинг қалбини оғритсангиз, қалбларни билувчи Зот ўзи золимнинг жазосини беради.
Мазлум-ку сиздан ўз ҳаққини Қиёмат куни албатта олади, сиз эса ҳам бу дунёда, ҳам охиратда пушаймон бўлиб қоласиз...
3 years ago | [YT] | 2
View 0 replies