Хитой императорларини ўзлари билан ҳисоблашишга мажбур қилган хонлар
… Норбўтабийдан сўнг Қўқон тахтига унинг тўнғич ўғли, хон унвонини олган Олим ўтирди (1798—1810). Қўқонлик муаллифларнинг ёзишича, «Олимхон жасур бир подшоҳ эди». Унинг даврида Қўқон ўзига Тошкент, Қоратегин, Дарвоз ва Бадахшон мулкларини бўйсундирди. Қўқон тарихчиларининг хабар беришича, Олимхон Қашқарга ҳам қўшин тортиб, уни забт этган. “Тарихи Шоҳрухий” асарида Олимхоннинг Қашқарни бўйсундириши ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган: «Катта боболари Хитой хоқонлари хизматида бўлган, бир неча йилдан буён [хитойликларга] итоат қилишни истамай ва [уларга] ўлпон тўламай келган Қашқарнинг етти шаҳар ҳокимлари бизга (Қўқонга) бош эгиб, заррача қаршилик кўрсатмасдан амрларимизга бўйсундилар ҳамда етти шаҳарда [яшовчи] андижонликларнинг ишларини назорат қилишни ихтиёримизга топширдилар. Шу билан бирга, ҳар йили Қўқон ва Тошкент ҳукмдорлари учун [йўлга қўйилган] карвонлар қаторида ўша [етти қашқар] шаҳрининг маҳсулотлари ва совғаларини ўлпон сифатида жўнатиб турдилар, бундан ташқари, [Қашқар] зодагонлари Қўқон ҳукмдорлари ҳузурига ташриф буюрадиган элчилар юборардилар». Бу ерда, шубҳасиз, Олимхоннинг Қашқарга қилган юриши натижасида қўқонликларнинг талаби қондирилгани ҳақида сўз бормоқда ва бу Хитой ҳамда маҳаллий Қашқар манбаларидаги маълумотларга мос келади.
Олимхон даврида Қўқон тезда кучайиб, у билан нафақат қўшнилари – Бухоро амирлари, Хива хонлари, балки Хитой ва Россия ҳам ҳисоблашишга мажбур бўлди.
Fikrat | Tarix

Давомини ўқиш: shosh.uz/hitoy-imperatorlarini-ozlari-bilan-hisobl…
3 months ago | [YT] | 7
View 0 replies
Fikrat | Tarix
Tarixni o‘rganishga qiziqasizmi?
7 months ago | [YT] | 122
View 11 replies