Fikrlang, uygʻoning, gapiring! Bu kanal — jamiyatning asl ovozi, siyosiy ongni uygʻotish va siyosiy fikrlash maydonidir. Biz bilan birgalikda jamiyat va siyosat muhokamasiga qoʻshiling. Xalq ovozi shu yerda yangraydi!
Assalomu alaykum Aziz doʻstlar 21.06.2026. Yakshanba kuni Oʻzbekiston vaqti bilan 22:00 da boʻlib oʻtadigon suhbatimizga barchani taklif qilamiz. Mavzu: SIYOSIY TAMOYIL siyosiy savol-javoblar UZ PORTAL 24/7 telegram group
**** Одамлар ким мен ҳақимда тарқатурлар турли гап, Айтишармиш, улар каби ушламадим тўғри саф. Азму қарор йўқ эмишки, мен хатокор бандада, Ул солиҳлар кўрмаганмиш мен жоҳилни тавбада.
Миш-мишлардан чарчадим, мени Роббим тингласин, Майли, улар ўзларича мени гумроҳ айласин. Ким тош отса, гул отайин, кўкрагимда икки қўл, Ёлғиз Аллоҳ ризосидир менда мақсад, менда йўл.
Эл кўзида бўлмасам ҳам мен муносиб, ё афзал, Роббим билса кифоядир, банда учунмас амал. Ким не деса десин, майли, Эгам гувоҳ қалбимга, Ундан ўзга шифо йўқдир бугун менинг дардимга.
Ҳар амалим, ҳар нафасим, сўраганим У Зотдан, Умидим бор, маҳрум этмас мени олий нажотдан. Одамларнинг олқишидан топмагайман мен ҳузур, Ҳар нафасда Яратганга айтажакман минг шукур.
Маломатлар ёғдусида қолса ҳамки бу танам, Ёлғиз Аллоҳ ризосидир менинг олий бошпанам. Майли, сафдан чиқарсинлар, майли бўлай мен ёмон, Роббим, Ўзинг мени асра, охиратда қил омон.
**** Оталардан меросми ёки халқнинг ҳаққими? Мусулмонлик айбми ёки юртнинг бахтими? Виқор билан айтамиз: Ла илаҳа иллаллоҳ! Илоҳни биламизми, ким берар бунга изоҳ?
Нима сўрар бу Илоҳ, нима талаб қилади? Мусулмонлик нима ўзи, ким нимани билади? Отам айтган: мусулмонлик — намозда қойим бўлиш, Катталарнинг ҳурматини баланд мақомга қўйиш.
Мусулмонлик — қўрқиш керак етимларнинг ҳаққидан, Ишчи ҳаққини бергин кечиктирмай вақтидан. Покиза бўлиб юргин, саломни биринчи бер, Кимга ёрдам керак бўлса, сен биринчи бўлиб бер.
Мусулмонлик — қўшнига озор бермай яшамоқ, Тарозидан урмаслик, тўғри палла ушламоқ. Ваъда берсанг бажаргин, иймонга содиқ бўлиш, Яхшилигу ёмонликни Аллоҳдан фақат кўриш.
Яхши, унда айтингчи, ҳокимлар мусулмонми? Ёки президент дейми, олам паноҳ султонми? Буларнинг ишларига шайтон ҳам дод демоқда, Уммат эса жимгина кузатиб, қон ютмоқда.
Қайси етим ҳаққидан қўрқмоқда улар бугун? Барча бошланган ишлар — тугун устига тугун. Қайси мусулмон халққа наф келтирди бу зотлар? Фаластинни қирганга ёрдам берган жаллодлар.
Рўза тутиш — жиноят, корхоналар жазолар, Кўнмасанг етиб келар СНБдан жафолар. Майда болалар агар Қуръон ўқиса — гуноҳ, Кампиру чолларга ҳам жиноят иши, эвоҳ!
Аллоҳ ҳаром қилган рибо бугун қонуний бўлди, Фоизга ботган халқнинг бошига бало тўлди. Кўз юмдилар Парвардигор ваъда берган урушига, Бу ҳукумат қўрқмайди шайтон билан туришига.
Тарозини қўйингчи, айтмай ўзимни қийнаб, Қайга кетди халқ пули — ўша машҳур бир миллиард? Ваъдалар бажарилар фақат кофирлар учун, Қайси иймон иши бу, бундай амал ким учун?
Фарз қилинган ҳижобланиш ҳур муслима устига, Ҳаром бўлар ахир аврат қараш унинг ҳуснига. Лек ҳукумат тан олмайди Исломни зарра қадар, Муфтий шерик, домла шерик, авом деб халқни алдар.
Олим деган сотиб турса пайғамбарнинг меросин, Тоғутни мақтар қўрқмай, севиб ўзи дунёсин. Ҳақни айтган содиқларни ташладилар қамоққа, Бундай сохта муфтийлар туриб бермас яроққа.
Жума намоз ман этилган мактабнинг боласига, Қулоқ ҳам солишмайди ёшларнинг ноласига. Гуноҳ деган тушунчалар маорифида йўқ бўлди, Бу тузум жафосидан кўр қалблар юртга тўлди.
Экранлардан ёғар фаҳш, беҳаёлик тарқалиб, Уятсиз санъаткорлар ардоқланиб, мақталиб. Тарбияни йўқ қилдилар, хор бўлди номус-иффат, Бу ҳукумат халқ бошига олиб келгани кулфат.
Оталардан меросми ёки халқнинг ҳаққими? Мусулмонлик айбми ёки юртнинг бахтими? Виқор билан айтамиз: Ла илаҳа иллаллоҳ! Савол бердим, сиз ўйланг, ўзингиз бўлиб гувоҳ.
UZ Portal 24 7
****
Бир тўп олаҳака йиғилиб бир кун,
Бойқушнинг атрофин этдилар ҳужум.
Дедилар: «Сен биздан, доно биз каби,
Ҳавасга арзийди зотингни нави.
Бизнинг сафимизда тургин, эй жаноб,
Сен билан даврамиз бўлгайдир офтоб!»
Бойқуш ҳам ишониб сохтакор сўзга,
Уларнинг айтганин маъқуллар кўзга.
То улар истаган ҳукмни айтди,
Ҳакалар жанобдан розидек қайтди.
Бироқ бир кун Бойқуш деди: «Эй гуруҳ,
Бу қилган ишингиз ноҳақлик, макруҳ!
Нафсингиз йўлида бўлмасман шерик,
Ноҳақлик қилмоққа виждоним тирик!»
Шу заҳот ҳакалар тўнини йиртди,
Ўзларин доно деб, Бойқушни суртди.
«Бизники» деганлар ундан кечдилар,
Шу заҳот ниқобин улар ечдилар.
Ўрмонда фитналар тўқиб, жавранди,
Ул жаноб жоҳил деб хабар айланди.
Ўзларин илмли кўрсатиб ҳақгўй,
Бойқушни этарлар ўрмонда бадбўй.
Қиссадан ҳисса тушунча оддий,
Холислик гар бўлса тушунар омий.
Ўзини илмли санаган нокас,
Айтганин қилмасанг бизники, демас.
Сохта дўст фитнаси ёмондир ётдан,
Эҳтиёт бўлмоқ шарт бундайин зотдан.
(Mamur Ohun)
3 weeks ago | [YT] | 46
View 3 replies
UZ Portal 24 7
****
Биродар укажон сени соғиндим,
Сендан хабар топмай укам оғриндим.
Сен каби холисни топмадим укам,
Ҳақиқат чиндан ҳам дунё бири кам.
Укажон, сен кетиб кетди оқибат,
Майдонда сен каби қолмади бир мард.
Сен каби даъватни ҳеч ким кўтармас,
Тўғриси сен каби кўтара олмас.
Кўрдим қанчасини даъватчи бўлган,
Бу майдон тегирмон, кўпини кўрган.
Бири араз қилар, бириси қўпол,
Насиҳат кор қилмас, гапирсанг увол.
Иззатталаб бўлган, насиҳат олмас,
Фитначи аҳлидан бир қадам қолмас.
Айблар ширк ила, ёлғончи қилар,
Фасоддан қайтмайди, тўғри деб билар.
Тилларда даъво-ю, тескари амал,
Ҳаммаси майдонни қилишар қамал.
Бу сохта ниқоблар чарчатди мени,
Хусейн укажоним, соғиндим сени!
Сен эдинг майдонда ушлаган машъал,
Кетдинг-у, ғариблик чўкди шу маҳал.
Холислик, самимият таъми йўқолди,
Сен кетиб бу майдон кимларга қолди?
Сен эдинг майдонда низом ушлаган,
Чиндан ҳам Умматнинг ҳолин хушлаган.
Биродар укажон, сени соғиндим.
Қоғозга ҳасратим тўкиб овундим,
Дардимни айтаман ёлғиз Аллоҳга,
Олсин сени Яратган ҳифзу паноҳга.
Ҳақ йўлда чекилган ҳар бир бу заҳмат,
Қиёмат кунида бўлар мукофот.
Хусейн укажоним, соғиндим сени...
(Ma’mur Ohun)
3 weeks ago | [YT] | 63
View 6 replies
UZ Portal 24 7
****
Зулматга чўккан Алдар юрти бу,
Золим ўз халқини алдаб бошқарар.
Оллоҳнинг ҳукмини суриб ортга у,
Сохта рамзлар билан кўзни ёшқарар.
Миллатчилик заҳри томирида жўш,
Байроғи — ёлғоннинг рангсиз нишони.
Қўрқувда одамлар ватан мадх этар,
Зулмга тўлганди юртнинг ҳар ёни.
Аммо тун қаърида, ойнинг нурида,
Шерюрак бир қизнинг уйғонди ори.
Уни қўрқитмади жаллод қиличи,
На золим аскари, зиндон-у дори.
Ул сохта байроқни туширди ерга,
Ўрнига юксалди Тавҳид байроғи!
Мусулмон қалбида порлади умид,
Ёришди зулматнинг қора ҳар ёғи.
Алдарнинг аскари, юзлаб зобитлар,
Шерюрак ул қизнинг изига тушди.
Шарафсиз эркаклар Оллоҳга душман,
Жаҳаннам ҳужати елкага тушди.
Шақоллар тутдилар шерюрак қизни,
Золимнинг зиндони бағрига олди.
Лекин билмас эди у Алдар қўса,
Жасорат Умматнинг қалбида қолди.
Гарчи қиз танаси зиндонда бугун,
Руҳи самоларда учар сайёра.
У Уммат қалбида энг гўзал чечак,
Золимни қўрқитган Умму Уммора!
Эркаклар сенчалик бўла олмади,
Алданди Алдарнинг маккор макрига.
Ёки ўз нафсига бандалик қилиб,
Беришди жаннатни дунё маҳрига.
Минг-минглаб "паҳлавон" мудраган тунда,
Сен чиқдинг ёлғиз ушлаб соф иймон.
Золимнинг рамзини махф етиб ерга,
Қалбингда нур сочиб Илоҳий фармон.
Сен Хавла, София, Умму Сулайм,
Сен иймон боғида энг гўзал ғунча.
Золимнинг тахтини титратган ниҳол,
Номинг бор бўлур, Уммат тургунича!
(Ma’mur Ohun)
3 weeks ago | [YT] | 84
View 3 replies
UZ Portal 24 7
UZ PORTAL 24/7
Assalomu alaykum
Aziz doʻstlar
21.06.2026.
Yakshanba kuni
Oʻzbekiston vaqti bilan
22:00 da
boʻlib oʻtadigon suhbatimizga barchani taklif qilamiz.
Mavzu: SIYOSIY TAMOYIL siyosiy savol-javoblar
UZ PORTAL 24/7 telegram group
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/UZPortal247
3 weeks ago | [YT] | 51
View 0 replies
UZ Portal 24 7
****
Эй мусулмон, яхшиликлар қилсанг пинҳон,
Ўнг қўлингни чап қўлинг ҳам билмасин жон.
Мақтанишдан, риёлардан қочгин, инсон,
Яхшиликни яширганлар оқил бўлур.
Агар кимса сенга қилса бир яхшилик,
Қил бандалик, айламагин ношукрлик.
Дуо қилиб, ташаккур айт, қил тириклик,
Инсон қадрин билганлар ҳам доно бўлур.
Муҳаббатла қадам ташла йўлларингда,
Қуръон бўлсин қалбингда-ю қўлларингда.
Фақат Аллоҳ зикри бўлсин тилларингда,
Зикр ила қалби тўлган содиқ бўлур.
Бу дунё бир ўткинчидир, ўтар-кетар,
Яхшиликнинг ажри бир кун сенга етар.
Кимки нафсин енга олса, бахтга етар,
Ҳақ ризосин излаганлар ғолиб бўлур.
Оҳун, айтгин, мақтаниш бу — нафснинг иши,
Риё бирлан вайрон бўлур қалб ташвиши.
Ҳақ йўлинда холис бўлсин ҳар бир киши,
Тупроқ бўлиб, Ҳаққа етган валий бўлур.
(Ma’mur Ohun)
3 weeks ago | [YT] | 43
View 0 replies
UZ Portal 24 7
****
Бисмиллоҳ деб баён айлай ҳикмат мано,
Дардли ерда макон тутар асли доно.
Ғавғо аро юрганларни дўстлар, дема,
Нодон дедим, нодонлардан қочдим мано.
Оқил киши сукут аро Ҳақни излар,
Кўзин ёшлаб, Аллоҳ учун дардни кўзлар.
Нодон эса ғафлат аро беҳуд сўзлар,
Ғавғо ичра иймон берган инсон мано.
Оҳун айтгин, дардли қалбда иймон бўлур,
Ҳақ ёди-ла йиғлаганлар оқил бўлур.
Шовқин-сурон излаганлар расво бўлур,
Тан маҳв бўлиб, тупроқ бўлдинг, етдинг мано.
(Ma’mur Ohun)
3 weeks ago | [YT] | 35
View 2 replies
UZ Portal 24 7
****
Одамлар ким мен ҳақимда тарқатурлар турли гап,
Айтишармиш, улар каби ушламадим тўғри саф.
Азму қарор йўқ эмишки, мен хатокор бандада,
Ул солиҳлар кўрмаганмиш мен жоҳилни тавбада.
Миш-мишлардан чарчадим, мени Роббим тингласин,
Майли, улар ўзларича мени гумроҳ айласин.
Ким тош отса, гул отайин, кўкрагимда икки қўл,
Ёлғиз Аллоҳ ризосидир менда мақсад, менда йўл.
Эл кўзида бўлмасам ҳам мен муносиб, ё афзал,
Роббим билса кифоядир, банда учунмас амал.
Ким не деса десин, майли, Эгам гувоҳ қалбимга,
Ундан ўзга шифо йўқдир бугун менинг дардимга.
Ҳар амалим, ҳар нафасим, сўраганим У Зотдан,
Умидим бор, маҳрум этмас мени олий нажотдан.
Одамларнинг олқишидан топмагайман мен ҳузур,
Ҳар нафасда Яратганга айтажакман минг шукур.
Маломатлар ёғдусида қолса ҳамки бу танам,
Ёлғиз Аллоҳ ризосидир менинг олий бошпанам.
Майли, сафдан чиқарсинлар, майли бўлай мен ёмон,
Роббим, Ўзинг мени асра, охиратда қил омон.
Танам титрар, қўрқувим бор охиратнинг тафтидан,
Паноҳ излаб қочмоқдаман ўз нафсимнинг хавфидан.
Одамларнинг миш-мишлари соя солмас дилимга,
Сабр бер, Парвардигор, сабот бергин тилимга.
Бошим эгиб, сажда узра сўрайин мен мағфират,
Насиб қилсин Яратган Зот, ёруғ юзли охират.
Ҳақ йўлида собитқадам, тоат ила ўтайин,
Ёлғиз Робга қуллик қилиб, Расул йўлин тутайин.
(Маъмур Охун)
3 weeks ago | [YT] | 41
View 1 reply
UZ Portal 24 7
****
Уч нарсада чалғиса инсон,
Маҳв этади ўзин бахтини.
Умр яшаб англамас ҳаёт,
Зоя қилар қиммат вақтини.
Агар қилса ўтмишдан афсус,
Тарихидан уялса ногоҳ.
Бахтсиз бўлар бечора инсон,
Ғам-аламини қилибон ҳамроҳ.
Ёки қўрқса келажак сари,
Ташламаса таваккул қадам.
Ваҳм ичра ўтади умри,
Бахтсиз бўлар бечора одам.
Ва яшаса бугун, шу замон,
Шукрсизлик қилса борига.
Бахтни кўрмас қўрқоқ кўзлари,
Бахт йиғлайди унинг ҳолига.
Уч нарсада чалғиса инсон,
Маҳв этади ўзин бахтини.
Умр яшаб англамай сирин,
Зоя қилар қиммат вақтини.
(Ma’mur Ohun)
4 weeks ago | [YT] | 46
View 2 replies
UZ Portal 24 7
****
Оталардан меросми ёки халқнинг ҳаққими?
Мусулмонлик айбми ёки юртнинг бахтими?
Виқор билан айтамиз: Ла илаҳа иллаллоҳ!
Илоҳни биламизми, ким берар бунга изоҳ?
Нима сўрар бу Илоҳ, нима талаб қилади?
Мусулмонлик нима ўзи, ким нимани билади?
Отам айтган: мусулмонлик — намозда қойим бўлиш,
Катталарнинг ҳурматини баланд мақомга қўйиш.
Мусулмонлик — қўрқиш керак етимларнинг ҳаққидан,
Ишчи ҳаққини бергин кечиктирмай вақтидан.
Покиза бўлиб юргин, саломни биринчи бер,
Кимга ёрдам керак бўлса, сен биринчи бўлиб бер.
Рўзани тут Рамазонда, Қуръонни ўқи кўпроқ,
Қабрда бўлар сенга жаннатдан ёрқин чироқ.
Тилни тийгин ғийбатдан, кўзни асра ҳаромдан,
Яхшиликнинг бариси, билгин, азиз Каломдан.
Мусулмонлик — қўшнига озор бермай яшамоқ,
Тарозидан урмаслик, тўғри палла ушламоқ.
Ваъда берсанг бажаргин, иймонга содиқ бўлиш,
Яхшилигу ёмонликни Аллоҳдан фақат кўриш.
Яхши, унда айтингчи, ҳокимлар мусулмонми?
Ёки президент дейми, олам паноҳ султонми?
Буларнинг ишларига шайтон ҳам дод демоқда,
Уммат эса жимгина кузатиб, қон ютмоқда.
Қайси етим ҳаққидан қўрқмоқда улар бугун?
Барча бошланган ишлар — тугун устига тугун.
Қайси мусулмон халққа наф келтирди бу зотлар?
Фаластинни қирганга ёрдам берган жаллодлар.
Рўза тутиш — жиноят, корхоналар жазолар,
Кўнмасанг етиб келар СНБдан жафолар.
Майда болалар агар Қуръон ўқиса — гуноҳ,
Кампиру чолларга ҳам жиноят иши, эвоҳ!
Аллоҳ ҳаром қилган рибо бугун қонуний бўлди,
Фоизга ботган халқнинг бошига бало тўлди.
Кўз юмдилар Парвардигор ваъда берган урушига,
Бу ҳукумат қўрқмайди шайтон билан туришига.
Тарозини қўйингчи, айтмай ўзимни қийнаб,
Қайга кетди халқ пули — ўша машҳур бир миллиард?
Ваъдалар бажарилар фақат кофирлар учун,
Қайси иймон иши бу, бундай амал ким учун?
Фарз қилинган ҳижобланиш ҳур муслима устига,
Ҳаром бўлар ахир аврат қараш унинг ҳуснига.
Лек ҳукумат тан олмайди Исломни зарра қадар,
Муфтий шерик, домла шерик, авом деб халқни алдар.
Олим деган сотиб турса пайғамбарнинг меросин,
Тоғутни мақтар қўрқмай, севиб ўзи дунёсин.
Ҳақни айтган содиқларни ташладилар қамоққа,
Бундай сохта муфтийлар туриб бермас яроққа.
Жума намоз ман этилган мактабнинг боласига,
Қулоқ ҳам солишмайди ёшларнинг ноласига.
Гуноҳ деган тушунчалар маорифида йўқ бўлди,
Бу тузум жафосидан кўр қалблар юртга тўлди.
Экранлардан ёғар фаҳш, беҳаёлик тарқалиб,
Уятсиз санъаткорлар ардоқланиб, мақталиб.
Тарбияни йўқ қилдилар, хор бўлди номус-иффат,
Бу ҳукумат халқ бошига олиб келгани кулфат.
Оталардан меросми ёки халқнинг ҳаққими?
Мусулмонлик айбми ёки юртнинг бахтими?
Виқор билан айтамиз: Ла илаҳа иллаллоҳ!
Савол бердим, сиз ўйланг, ўзингиз бўлиб гувоҳ.
(Ma’mur Ohun)
1 month ago | [YT] | 70
View 4 replies
UZ Portal 24 7
****
Худоё, ўлсун эй ушбу жоҳу мансаб,
Ки риё бирла бўлди дилларга мазҳаб.
Ва кимга ҳақни айтсанг, юз жавобдир,
Унинг қилган иши бутун савобдир.
Қолиб суннат, амирликни пеш айлар,
Насиҳат қилсанг, ўзин олий киши сайлар.
Муни кўргач, кўнгил дер: «Қоч бу элдин,
Бу шум эл синдирур сени белиндин».
Ақл айтур: «Ҳоли не бўлур умматни?
Сабр қил, унутмағин асл ниятни.
Чиқарма ҳусни хулқни ҳеч дилингдин,
Хабар ол Нуҳи набийнинг йўлидин.
Саҳобаларни эсла, Фатҳул мубийнни,
Исённи енгиб, маҳкам тутдилар динни.
Кечиргин, мўминга лойиқму араз?
Ғубор бирла ушлама қалбингда мараз.
Азизлик сари сен чорла умматни,
Аллоҳнинг олдида изла ҳурматни.
Уммат ғамин егил, ўйла қайтишни,
Қиёматда Роббингга бир сўз айтишни».
(Ma’mur Ohun)
1 month ago | [YT] | 54
View 4 replies
Load more